МЮ «Ливерпуль» билан Желсон Мартинш учун курашади

Narzulla Saydullayev
10 июн 2017
«Спортинг» ярим ҳимоячиси Желсон Мартинш навбатдаги инглиз топ-клуби қизиқишига сабаб бўлди.

«Ливерпуль» клубидан сўнг 22 ёшли Португалия терма жамоаси аъзосини «Манчестер Юнайтед» сотиб олишни истамоқда.

Мартиншнинг товон пули 53 миллион еврога тенг, аммо лиссабонликлар уни 45 миллионга сотишга тайёр.

Ўтган мавсумда 32та ўйинда 6та гол урди ва 9та голли пас берди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: O Jogo