

Клублар айни дамда музокара жараёнида бўлиб турибди. "Sky Sports" маълумотига кўра, МЮ "Шанхай Шеньхуа" билан ижара муддатини узайтириш борасида келишувга эришишга яқин турибди.
Ҳозирча таклиф қилинаётган муддат январгача, шундан кейин Одион "Шанхай"га қайтиб кетади.
Игалонинг ижара муддати 31 май кунига қадар давом этади. Шанхайликлар эса футболчисини сотишни исташмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Игало МЮ таркибида 8 ўйинда қатнашиб, 4 гол ва 1 ассист қайд этди.



