МЮ билан ўйинда "Бенфика"нинг 18 ёшли дарвозабони иккита рекорд ўрнатди ФОТО
01 ноя 2017 21:52
Янгиликлар
МЮ билан ўйинда "Бенфика"нинг 18 ёшли дарвозабони иккита рекорд ўрнатди ФОТО
Кеча тунда бўлиб ўтган ЕЧЛ 4-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда "Бенфика" дарвозабони Миле Свилар бир эмас иккита рекорд ўрнатди.
Аввалига Свилар 15 дақиқада Антони Марсьяль тепган 11 метрлик зарбани қайтарди ва Чемпионлар лигасида пенальтини қайтарган энг ёш киперга айланди. Миле рекордни 18 ёш 65 кунлик бўлганда ўрнатди.

Учрашувнинг 45 дақиқасида Свилар тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди ва ЕЧЛ тарихидаги энг ёш автогол соҳибига айланди. Неманья Матичнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди ва қайтган тўп Свиларга тегиб дарвоза тўридан жой олди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар