МЮ Бэйл учун 85 млн. фунт тўлашга тайёр
03 июн 2018 16:10
Янгиликлар
МЮ Бэйл учун 85 млн. фунт тўлашга тайёр
"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси Гарет Бэйл трансфери устида ишламоқда.
Маълумотларга кўра, трансфе 85 млн. фунтдан кўпроққа амалга ошади.
"Реал" Бэйлни сотишга тайёрлиги бир неча ой давомида сир сақланиб келинаётган эди. Клуб президенти Флорентино Перес жамоани ёшартирмоқчи, шу сабабли у Бэйл - Бензема - Роналду триосидан бирини сотиш ниятида.
Зиданнинг кетиши Бэйл учун янги музокараларга йўл очди, бироқ футболчи вакиллари трансферни хоҳлашмоқда.
Бэйл 2016 йилнинг октябрь ойида шартномасини узайтирган эди. Унинг солиқларсиз йиллик маоши 10,5 млн. фунт. "Манчестер Юнайтед" уэльсликка ҳафталик маоши 500 минг фунт бўлган битим таклиф қилмоқчи.
Фикрлар