

22 ёшли швейцариялик ўйинчига "Ливерпуль" ва "Арсенал" клублари қизиқаётган эди, аммо "Манчестер Юнайтед" ўйинчи билан биринчи бўлиб алоқага чиқди ва клуб уни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Хабар қилинишича, "Боруссия" ўз ўйинчиси билан 40 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр.
Закария жорий мавсум Бундеслигада 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.




