

Маълумотларга кўра, манкунианлар 26 ёшли футболчи учун 35 млн. евро тўлашга тайёр. Клуб унинг ёрдамида таянч зонасини ёпишга умид қилмоқда. Бошқа ярим ҳимоячи Поль Погба эса кўпроқ ҳужумкор ҳаракатларга эътибор қаратиши мумкин.
Дринкуотер "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо у "қизил иблислар" сафида бирорта ҳам расмий ўйинда майдонга тушмаган.



