Мхитарян манкуниан дербисини ўтказиб юбориши мумкин

Aslanov Jasurbek
1 сен 2016
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Арманистон терма жамоаси сафида жароҳат олди ва энди "Манчестер Сити"га қарши дербини ўтказиб юбориши мумкин.

27 ёшли футболчи Чехия - Арманистон (3:0) учрашувининг биринчи бўлимида чехиялик ҳимоячи Марек Сухи билан тўқнашиб кетди ва ўйинни давом эттира олмади. Мхитаряннинг сафга қайтиш муддати аниқ эмас.

Манчестер дербиси 10 сентябрь куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal