

"Германия билан доимий алоқадаман ва фаолиятимнинг ўша даврини ҳеч қачон унутмайман. Бу энг ажойиб давр эди. Немис мураббийлари ва собиқ ҳамкорлар мени бугунги даражага олиб чиқишди. Бир нарсани аниқ биламанки, Дортмундга қайтаман, аммо қандай лавозимда, буни аниқ билмайман", – деди 32 ёшли футболчи.
Ярим ҳимоячи ҳали 5-6 йил футбол ўйнай олишига ишончи комил ва майдонда ўтказган ҳар бир сониядан завқ олади.



