

28 ёшли футболчи охириги марта 25 ноябрь куни "Брайтон"га қарши АПЛ учрашувида майдонга тушган эди. Олдинроқ, арманистонликни «Боруссия Д» қайтармоқчи эканлиги эълон қилинганди.
"Таркибда ўзгаришлар қиламан, аммо бу баҳсга жиддий эътибор қилишим керак. Мхитарян майдонга тушса керак. Майдонда ҳаммага жой етмайди. Захира ўриндиғида ҳам балансни сақлаб қолиш керак" - дейди Моуриньо.
"Бристоль Сити" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви 20 декабрь куни бўлиб ўтади.



