UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Маноло Гонсалес — Ла Лиганинг апрелдаги энг яхши мураббийи  0 11:45Асилбек Алиев: "Турнир бошидан чемпионликни мақсад қилган эдик"  2 11:15"Реал" — йилнинг энг яхши жамоаси  13 10:47Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Қош қоқиш? Араб футболчисининг кайфиятини кўтармоқчи эдим"   13 10:10«Спортинг» Виктор Гёкерешнинг нархини туширди. Унга асосий даъвогар маълум  3 09:36Италия чемпиони «олтин учрашув»да аниқланиши мумкин  7 09:00МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 08:32«Ливерпуль» яна уч нафар асосий таркиб футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 07:58Исломбек Исмоилов: «Ҳозирги ҳис туйғуларни таърифлаб бўлмайди»  12 07:35Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" ўз майдонида дуранг қайд этди, "Ал Иттиҳод" эса 3 та гол уриб ғалаба қозонди  1 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 07:11Суперлига. Пенальтини голга айлантира олмаган Колесниченко ўйинда гол уриб "Сурхон"га ғалаба келтирди  1 02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  5 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  5 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  16

Мухтор Қурбонов: Тайёргарликдан кўнглим тўлмоқда Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: Тайёргарликдан кўнглим тўлмоқда

Ўз вақтида ақлли футболчилардан бири бўлган Мухтор Қурбонов қайси жамоада ўйнамасин, доим етакчи бўлиб келган.
Бугунги кунда мураббийликда фолият юритаётган Қурбонов айни пайтда биринчи лига иштирокчиси "НБУ-Осиё"ни бошқармоқда. Айтиш керакки, унинг жамоаси бу йил кўпчиликда илиқ таассурот қолдирмоқда. Иккинчи босқич ўйинларига банкирларнинг тайёргарлиги қандай кетаётганини билиш мақсадида Мухтор Қурбонов билан қисқача суҳбат қилдик.

- Мухтор ака, жамоангизнинг иккинчи босқич учун кўраётган тайёгарлигидан кўнглингиз тўлмоқдами?
- Ҳа, шароитимиздан келиб чиқиб, мавсумнинг қолган қисмига пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қиляпмиз. Машғулотлар аввалига кунига икки маҳалдан ўтказилди. Баъзида бир маҳалдан шуғулландик. Йиғинни ўз қароргоҳимизда ўтказдик.

- Шунингдек бошқарувингиздаги жамоанинг ўртоқлик учрашувларида ҳам иштирок этганидан хабаримиз бор.

- Ҳа, машғулотлар билан бирга баъзида синов-назорат ўйинларига ҳам эътибор қаратдик. Чунки ҳозир таркибимизда кўрикдан ўтиш келган бир нечта футболчилар бор. Уларни айнан назорат ўйинлари орқали имкониятларини текшириб бормоқдамиз. Шу кунгача Сўғдиёна, Қўқон-1912 ва Шўртан каби жамоалар спарринг-рақибимиз бўлди. Бугун эса Хоразм билан яна бир ўртоқлик ўйинини ўтказамиз. Бу ўйин ўз майдонимизда кечади.

- Кўрикдан ўтиш келган футболчиларнинг қайсилари билан келишувга эришдинглар?

- Ҳозирча ҳеч бир футболчини қолиши аниқ эмас. Бугунги ўйин кўпчиликни тақдирига ойдинлик киритади. Фаррух Нурлибоев, Жавлон Гусейнов, Фарҳод Усмонов ва бир қатор янги ёш футболчилар кўрикда бўлиб туришибди.

- Жамоа билан хайрлашган футболчилар ҳам борми?

- Биринчи босқичда тўпурарлик маҳоратини намойиш этган иқтидорли ҳужумчимиз Ҳусниддин Ғофуров Сербиянинг "Явор" клубига кўчиб ўтганидан хабарингиз бор. Ундан ташқари грузиялик легионеримиз Тариэль Энукидзе ҳам жамоадан кетди. Бу футболчи ватанига қайтиб кетган.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика