UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  1 18:10Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  24 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  5 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  6 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  18 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   4 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  5 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2

Мутахассис фикри: "Остон Ўруновнинг индивидуал сифатлари барчасини ҳал қилди. "Пахтакор"нинг бугун қандай ўйин кўрсатиши жумбоқ" Янгиликлар

Мутахассис фикри: "Остон Ўруновнинг индивидуал сифатлари барчасини ҳал қилди. "Пахтакор"нинг бугун қандай ўйин кўрсатиши жумбоқ"

Тажрибали мутахассис, айни пайтда Ўзбекистон U-15 терма жамоасида мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Жасур Абдураимов ўзбек клубларининг ОЧЛдаги ўйинлари ҳақида фикрларини билдирди.

"Навбаҳор"нинг учрашувини томоша қилдим. Жамоа иккинчи таймда ўйинин кучайтира олди. Остоннинг индивидуал сифатлари муҳим роль ўйнади. Шахсан менга иккинчи тайм манзур келди. Ҳужумда, ҳимояда бирдамлик билан ҳаракат қилди. ОКМК ОЧЛда ўзига ўхшаётгани йўқ. Футболчилар ҳаракат қиляпти, лекин кечаги каби голларни ўтказиб юбормоқда. 

Аввал айтганимдек, "Насаф"да Рўзиқул Бердиевнинг иши кўринмоқда. Олиб борилган селекция жараёнида ҳам мураббийнинг иши сезилиб турибди. Ҳар йили бир нечта футболчини чиқаради. Унинг жамоасида доим иккита тактика бўлади. Ҳимояда имкониятини кутиб, қарши ҳужумлардан фойдаланади, юқори прессингда ҳам ўйнай олади. Позицон ҳужумларда бироз муаммолар бор, аммо ижрочилар ва аниқ услуб ҳисобига бу камчилик кўринмай кетмоқда. 

"Пахтакор"нинг қандай ўйин кўрсатиши мен учун жумбоқ ҳисобланади. Етакчилардан Черан майдонга тушмайди. Балки жуда яхши ўйин кўрсатиб, ютиши мумкин. Балки бошқача натижа қайд этилар. Жамоада барқарорлик йўқлиги учун аниқ фикр билдириш қийин", – деди Жасур Абдураимов. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика