UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Мутахассис фикри — "Андижон" бундай муҳитда ҳужум қилишга мажбур, "Металлург" ҳимоясида муаммолар ва вазифаси ўзгараётган Ўринбоев Янгиликлар

Мутахассис фикри — "Андижон" бундай муҳитда ҳужум қилишга мажбур, "Металлург" ҳимоясида муаммолар ва вазифаси ўзгараётган Ўринбоев

Суперлига экваторидан ўтиб, сараланадиган палла яқинлашиб бормоқда.

Бу йўлда Қосимов таъбири билан айтганда ўткинчи учрашувнинг ўзи йўқ. Очко керак бўлмайдиган ёки шунчаки ўйин ўтказадиган вақт эмас. Демак отни қамчилаш керак. Хусусан турнир жадвали ўртасида ёнма-ён кетаётган "Андижон" ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилса, "Металлург" кучли рақиб "Навбаҳор"ни меҳмон қилади. Мазкур учрашувлар олдидан тажрибали мутахассис ва собиқ футболчи Абдумажит Тоировнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Андижон

Суперлига. 15-тур

04/08/2023, 20:00

0
:
0
Тугади

Сурхон

45'
90'
83'  Ислом Маматказин
85'  Армин Бошняк
27'  Беҳруз Шайдулов

"Андижон" - "Сурхон"

— Икки жамоа деярли бир хил услубда ҳаракат қилади. Таркиб даражаси ҳам тенг. "Андижон"га Сардор Азимовнинг йўқлиги муаммо туғдириши мумкин. Лекин сўнгги учрашувда Муҳаммадкарим Тоиров анча яхши ҳаракат қилди. "Сурхон"да эса таркибда муаммо йўқ. Мураббийлар қандай тактика танлашига кўп нарса боғлиқ. Устунлик "Андижон" тарафида бўлади. "Бобур Арена" бунга мажбур қила олади. "Сурхон" шу босимга чидаса, ижобий натижага эришиши мумкин. "Сурхон" иккинчи рақам бўлиб ҳаракат қилади ва қарши ҳужумдан фойдаланади, деб ўйлайман. "Андижон"нинг жарима зарбалари хавфли чиқади. 



Металлург

Забиҳилло Ўринбоев - 90'

Суперлига. 15-тур

04/08/2023, 20:00

1
:
1
Тугади

Навбаҳор

Иброҳим Йўлдошев - 22'

45'
90'
2'  Иван Йосович
21'  Керим Палич
31'  Шаҳзод Неъматжонов (Шаҳзод Убайдуллаев)
53'  Ҳусниддин Ғофуров
79'  Сардор Абдураимов (Дамир Темиров)
84'  Даниал Маҳини (Далер Шарипов)
90'  Забиҳилло Ўринбоев
90'  Дамир Темиров
22'  Иброҳим Йўлдошев
22'  Жасур Яхшибоев
59'  Игорь Голбан
79'  Остон Ўрунов (Аброр Исмоилов)
88'  Аброр Исмоилов
90'  Жамшид Искандеров (Темурхўжа Абдухолиқов)

"Металлург" - "Навбаҳор"

— "Навбаҳор" жуда кучли ўйин кўрсатмоқда. Айрим ҳолатларда ғалаба учун минимал куч сарфлаб ўйнаётгандай туюлади. Шунинг учун ҳисоб катта бўлмайди. "Металлург"да эса вазият оғир, ҳимояда муаммолар кўплигини "Нефтчи" билан ўйин кўрсатиб берди. Забиҳилло Ўринбоев ҳужум қилиш ўрнига орқага қайтиб ҳимояда ёрдам беришга мажбур. Абдуманноновнинг ўйинида эса пасайиш бор. Бекободда "Навбаҳор" фаворит. Улар ортга ғалаба билан қайтади, дея оламан. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика