

Мустафо Байрамов, “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи: “Чемпионатнинг сўнгги турини ғалаба билан якунлашни мақсад қилгандик. Бироқ биринчи бўлимда омад биздан юз ўгирди, ўйинимиз қовушмади. Рақиб ўйинчилари эса яратилган имкониятларидан фойдаланиб, дарвозамизга иккита тўп киритишга эришишди. Иккинчи бўлимда Нўъмон Ҳасанов футболчиларга ишончли ўйин намойиш этиб, қўрқмасдан ҳаракатланиш лозимлигини ўқтириб, керакли кўрсатмаларни бергач "Навбаҳор" ўйинида ўзгариш рўй берди. Қолаверса, мухлисларимизга ҳам ажойиб қўллаб-қувватлаганлари учун ташаккур билдираман. Бугун улар тинмай жамоамизни олға бошлаб туришди. Шунингдек иккинчи таймда майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинда бурулиш ясашга муваффақ бўлишди. Шунинг учун айтишим мумкинки, ўзгаришлар ўз сўзини айтди ва бизга фойда келтирди".



