Мустафи «Арсенал»га 40 млн евро эвазига кўчиб ўтади

Narzulla Saydullayev
29 июл 2016
«Арсенал» «Валенсия» билан марказий ҳимоячи Шкодран Мустафи борасида музокарани давом эттирмоқда.

Лондон клуби ҳозирча 24 ёшли Германия терма жамоаси аъзоси борасида расмий таклиф билан чиқмади. Аммо трансфер 25,3 миллион фунт (30 миллион евро) ва 8,4 миллион фунт (10 миллион евро) бонусни ташкил этиши кутилмоқда. Футболчи жами 34 миллион фунт (40 миллион евро) эвазига Лондонга ўтиши мумкин.

Мустафининг агенти Испанияга учиб бориб трансферни якунлашга ҳаракат қилади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: skysports.com