

"Роберто Мартинес билан суҳбатлашдим. Оилам энди Гуанжоуда яшамоқда, Хитой эса Бельгиядан анча узоқда. Эътиборимни Хитой Суперлигасидаги ўйинларга қаратмоқчиман. Шунинг учун айни вақтда Бельгия терма жамоасида ўйнашни режаларимга киритмаяпман", — дейди Дембеле.
32 ёшли Дембеле Бельгия термаси сафида 2006 йилда дебют қилган ва жами 80 ўйинда 5 та гол қайд этган.



