Муроджон Зуҳуров: "Мен ўз вазифамни бажардим холос"

Narzulla Saydullayev
8 фев 2017
ОЧЛ-2017 саралаши доирасидаги "Ал Жайиш" - "Бунёдкор" учрашуви қаҳрамони бўлган Муроджон Зуҳуровнинг фикрлари қуйидагича бўлди.

"Мен дарвозабонман, вазифам дарвозамни голдан сақлаш. 120 дақиқа давомида ўз дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолдим. Пенальтилар сериясида ҳам жамоамга ёрдам беришга уриндим. Мен ўзимнинг ишимни бажардим холос. Рашидов биз билан икки йилдан буён ўйнамаяпти, шу боис унинг қандай зарба беришини билмасдим. Шунчаки таваккал қилиб бир томонга сакрадим ва тўпни қайтардим. "Бунёдкор" қаторасига 10-марта ОЧЛ гуруҳ босқичига чиққани билан табриклайман", - дейди Муроджон Зуҳуров.

"Бунёдкор" матбуот хизмати



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia