Мурод Ризаев Суперлиганинг 1-тури ҳақида қандай фикрда?

Narzulla Saydullayev
22 фев 2018, 16:01
Суперлига 1-тур жуфтликлари орасида қайси тўқнашувлар сиз учун қизиқроқ? Шу савол билан “Sport” TV шарҳловчиларига ҳам юзландик.

Мурод Ризаев (футбол шарҳловчиси):

1 март (пайшанба)
«Нефтчи» – «Насаф»
«Қизилқум» – «Локомотив»

1 март кунги ўйинлардан «Нефтчи» – «Насаф» тўқнашуви қизиқарлироқ бўлса керак. “Насаф” ОЧЛ 2-турида зафар қучди. “Нефтчи” ўз майдонида мавсумни яхши кайфиятда бошлашга ва мухлисларни хурсанд қилишга интилади.

2 март (жума)
«Пахтакор» – «Сўғдиёна»
«Металлург» – «Навбаҳор»

2 март кунги ўйинлардан «Металлург» – «Навбаҳор» ўйини танлаган бўлардим. Бекобод жамоасида ўзгаришлар кўп бўлди. Иккита тенг кучли жамоалар.

3 март (шанба)
«Бухоро» – «Қўқон-1912»
«Бунёдкор» – АГМК

3 мартда «Бунёдкор» – «АГМК» ўйини шахсан ўзимни ҳам қизиқтирмоқда. Иккала жамоада қандай ўзгаришлар бўлгани ҳақида маълумот берадиган ўйин. Барча футбол мухлисларини янги мавсум бошланаётгани билан табриклайман!


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: СПОРТ ТВнинг телеграмдаги расмий канали