UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  11 23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Мурод Исмоилов: “Пахтакор”да қолиш-қолмаслигим янги йилгача ҳал бўлади” Янгиликлар

Мурод Исмоилов: “Пахтакор”да қолиш-қолмаслигим янги йилгача ҳал бўлади”

Мураббий бўлиш жуда оғир касб. Буни фақат ушбу соҳада ишлаётганларгина билишади.
Ғалаба жамоаники, мағлубият мураббийники деб бежизга айтишмаган. “Пахтакор” бош мураббийи Мурод Исмоилов учун бу йил оғир бўлди. Сабаби унинг шогирдлари кўзланган вазифани бажара олишмади. Ўтган йили чемпион бўлишганида ҳамма жамоага шу қаторда Исмоиловга ҳам илиқ фикрлар билдиришган. Ушбу мавсумда эса совринсиз қолиб кетишгач Мурод Исмоиловга жиддий танқидлар айтилди. Ҳозирги пайтда у малакасини янада ошириш учун ташкил этилган Про лицензияси учун курсда таҳсил оляпти. У билан уюштирган суҳбатимиз очиқ-ойдин кўринишида кечди.

- Тошкентда мураббийлар учун ташкил қилинган Про лицензиясининг курсларида ўқимоқдамиз. Бу борадаги иштиёққа ўзингиз сабабчи бўлдингизми ёки клубми?

- У ерда ўқишни ўзим хоҳладим. Хориждан мутахассислар келиб билимлари билан ўртоқлашадилар, шунинг учун ҳар қандай мураббий учун бундай курслар фойдадан ҳоли бўлмайди. Шу кунгача олган билимларимдан тўхтаб қолмасдан қийин бўлсада, Про учун ўқишга киришдим.

- Бу орқали билимингизни янада оширмоқчисиз-да!
- Албатта. Хитойга бориб бўлса ҳам илм ўрганинглар деб бежизга айтилмаган. Худога шукурки, юртимизда мана шундай курсларнинг ташкиллаштирилаётгани барчамизнинг ютуғимиздир. Олдимизда бўлаётган бундай имкониятдан фойдаланмасак бўлмасди. У ерда янада янги билимларни ўрганиб уни ҳаётга тадбиқ қилишга ҳаракат қиламан.

- Про лицензиясига ўқиш ўз-ўзидан бўлмайди. Унинг бадал пули 22 миллионни ташкил этади. Моддий томондан ушбу масалага қандай ечим топдингиз?

- Тўғрисини айтсам, қўлимда бор бўлган барча пулни ва таниш-билишларимнинг ёрдами билан ярмини тўладим. Насиб қилса қолганини ҳам бир амаллаб тўлаб оламан. Хуллас ўз билимим учун шахсий маблағимга ўқияпман.

- Сир бўлмаса, қанча маблағ ўтказдингиз?
- 8,5 миллион тўладим.

- Айни пайтда ишсиз қолган мураббий эмас балки, “Пахтакор” бош мураббийисиз. Шундай экан нега клуб сизни қўллаб-қувватламади?
- Менимча ҳозирча жамоанинг бунга имконияти бўлмаса керак. Лекин мени фикрим сал бошқачароқ. Мураббий ҳар доим ёлланма ишчи ҳисобланади. Умуман, мураббийда имконият бўлса ўқиб олгани яхши. Сизга ростини айтсам, жамоа раҳбариятига ушбу ўқиш учун маблағ ўтказиб беришлари ҳақида бир марта айтдим, ундан кейин ортиқ бу ҳақида гап очмадим. Сабаби, клубнинг ҳозирги ҳолатини яхши билган ҳолда бу мавзуга қайтмасликка қарор қилдим. Қолаверса, “Пахтакор”дан Про лицензияси учун мендан ташқари яна бир иккита мураббийлар ҳам таълим олмоқдалар. Ҳамма учун маблағ тўлаш бу қийин масала.

-  Барибир жамоада ўз ўрнингиз ва меҳнатларингиз бор. Шу боис қадрингизга ачинмаяпсизми?

- Ачиниш бор. Лекин “Пахтакор” мени танилишимда, ўз ўрнимга эга бўлишимда катта аҳамиятга эга. Шу сабабли ушбу жамоани ҳурмат қиламан. Футболчилик фаолиятимни “Нефтчи”да тугатган бўлсамда, улар менга иш таклиф қилишмаган. “Андижон”да маълум вақт фаолият кўрсатганман. Ўша пайтда “Пахтакор” менга ўз имкониятларимни кўрсатиб бериш учун катта шароит яратиб берган. Шуни ҳурматидан мен клубга ҳеч қандай эътироз билдира олмайман. Лекин биз доимо профессионал бўлишимиз лозим. Мен бировнинг бўйнига осилиб олишни ёмон кўраман. Кимнидир орқасидан ўз ишларимни ҳал қилиш одатим йўқ. 

- Ўтган йили “Пахтакор” қийин аҳволда қолганида бош мураббийлик лавозимини эгаллаб якунда чемпионликни нишонладинглар. Ўшанда хамма сизни “осмонга” олиб чиқди. Бу йил эса 4-ўринни эгаллаб совриндорсиз қолиб кетдинглар. Табиийки, сизга танқид тошлари отилди.

- Бунақа ҳолат футболнинг ажралмас қисми деб ўйлайман. Мураббий ҳамма вақт мана шунақанги вазиятларга тайёр туриши керак. Чиндан ҳам ўтган йили чемпион бўлганимиз сабабли сиз айтгандек ҳаммадан илиқ гапларни эшитдик. Бу йил эса аксинча бўлди. Бироқ ўтган йилгидан кўра ушбу мавсум мен учун қадрлироқ ўтди. Қўл остимиздаги йигитлар билан катта ўсишга эришдик. Чемпионат давомида ўта қийин аҳволларда қолиб кетдик. Аммо буни ҳеч кимга билинтирмасдан иккинчи даврада яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Асосий рақибларимизни ўз уйларида мағлуб этишга муваффақ бўлдик. Айнан “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Насаф” каби жамоаларга қарши учрашувларда биз мавсумдаги энг яхши ўйинларимизни намойиш қилдик. Афсуски, ўз майдонимизда “Олмалиқ” ва сафарда “Бухоро” билан кечган ўйинларда хатоларимиз эвазига аламли мағлубиятларга учрадик. Лекин таъқибчиларимиздан 12 очко ортда қолаётганимизда ҳам уларга яқинлашишга муваффақ бўлдик. Агарда ҳозирги таркибни 2-3 йил сақлай олсак катта ютуқларга эришадиган жамоага айланади.

- Мураббий сифатида билдирилаётган танқидларни қабул қилиш ва уларни “кўтариш” қийин кчмаяптими?

- Менинг хатоим билан бир нима бўлса ҳар қанча танқид ва ҳақоратларга чидайман. Аммо хатоим бўлмаган жойларда ҳам танқидлар бўлса буни кўтариш оғир. Стадионга ҳар хил инсонлар келади. Баъзилари футболни яхши тушунади, ҳақиқий ишқибози бўлади. Улардан ҳеч қачон ёмон гаплар чиқмайди. Бироқ вақтини нимага сарфлашни билмасдан футболга адашиб кириб қолганлар ҳам бор, ҳаммага ҳам инсоф берсин. Улар ўйлашадики, футболчи, мураббийлар пулни ичида, маишатни ичида ҳаёт кечиришади дейишади. Ўша ҳақорат қилаётганлар ёнимизга келиб бир кун ишимизни кузатишсин ўшанда билишади қанақалигини. Биз катта шароитларга, имкониятларга эга эмасмиз. Устозим битта нарсани қаттиқ ўргатган, футболни пул учун яхши кўриш керак эмас, уни чинакамига юракдан қадрлаш лозим. Мен ўйлаган нарсаларимни, имкониятларими озми-кўпми рўёбга чиқариб оляпман. Яна ўйлаб қўйган ғояларим, фикрларим кўп. Аммо шароит тақозоси билан уларни юзага чиқара олмаяпман. Шунга қарамай ҳаммаси учун албатта вақти келади. Ҳозир эса ўрганиш жараёнидаман.

- Янги мавсумдаги фаолиятингизн яна “Пахтакор” билан боғлайсизми? Бу борада аниқлик киритиб олганмисиз?

- Ҳозирча менга ортиқча гап айтилгани йўқ. 20 декабрдан тўпланамиз ва декабр охиригача тикланиш жараёнини ўтказамиз. 3 январда йиғиламиз эртасига Дубайга жўнаб кетамиз. У ерда икки ҳафта машғулотлар ўтказиб тўртта ўйин ўтказилади. 17 январ куни Харьковнинг “Металлист” клубига қарши тўп суришимиз аниқ. Қайтиб келганимиздан кейин яна Тошкентда шуғулланиб 7 февралдан 21 февралгача Туркияда машғуот олиб борамиз. Қишки тайёргарлигимизни беш босқичга бўлганмиз. “Пахтакор”да қолиш-қолмаслигим янги йилга қадар аниқ бўлади.

- Айтмоқчиманки, янги мавсумни бошқа клубда бошлаш ҳақида эшитгандек бўлгандим.
- Бошқа жамоа ҳақида ҳали ҳеч қандай гап-сўз бўлгани йўқ. Фақат Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Шуҳрат Мақсудовга ёрдам бераман. Ўзимга бошқа клублардан мурожаат бўлгани йўқ.

- “Пахтакор” шонли тарихига эга бўлган жамоа. Уни бошқариш ҳар қандай мураббийга қийин бўлади. Чунки “Пахтакор”дек клубга устозлик қилиш мураббий катта босим юклайди. У ерда ишлаб ана шундай “оғирликларга” қандай дош беряпсиз?
- Фақат изланиш билан ўтказяпман. Агар тўхтаб қолсам ёки ўша ҳақида ўйлайдиган бўлсам албатта руҳий томондан оғир бўлади. “Пахтакор”да ҳамма ҳам ўйнайвермайди, ҳамма ҳам ишлайвермайди. Бу ерда кимлар тўп сурмаган дейсиз. Бошқа жамоаларда етакчилик қилиб бу ерга келса ўша ўйинчи дарҳол ўз ўйинини топиб кета олмайди. Чунки “Пахтакор”нинг салобати ҳар қандай одамни босади. Футболни яхши кўришим шу нарсаларга чидаб келишимга сабаб бўляпти.

- Олимпия терма жамоасида ишлашингизни қандай қабул қилдингиз?
- Бу янги босқич деб ўйлайман. Ҳар бир мураббийга мана шундай имконият берилса буни фахр билан қабул қилиш керак. Мен учун олимпия терма жамоаси мураббийлик соҳамда янги даврни бошлаб беради. Бу ерда ким бош ким ёрдамчи мураббий бўлишида эмас. Муҳими, бир жамоа сифатида ғалабаларга эришишимиз керак. Мухлисларимиз анчадан бери катта муваффақиятларга эришишимизни соғиниб қолишган. Шунингдек, терма жамоада ишлаб кўп нарсаларни ўрганишга ҳаракат қиламан.

- Олимпия терма жамоасига сизни бош мураббийликка таклиф қилишларини кутганмидингиз?
- Бош мураббийликка номзодлар қаторида борлигимни ташқаридан эшитгандим. Лекин айнан бош мураббий бўламан деб бунга интилганим йўқ. Ҳозир айтганимдек, бош ёки ёрдамчи мураббий бўлиб ишлашнинг фарқи йўқ. Чунки мақсадимиз битта – халқимиз соғиниб қолган ғалабаларга эришиб уларнинг кўнглини кўтаришдан иборат. Бундан аввал ёшлар терма жамоасида меҳнат қилганман. У ерда қанақа ишларни бажарганимни кўрган билганлар билишади. Аммо мен уни эслаётганим йўқ. Шундай бўлсада, эслаши керак бўлган одамлар бор эди. Лекин бундан хафа эмасман. Устозим айтардики, сен қилишинг керак бўлган ишни аъло даражада қилгин, хукмини яратганга қўйиб қўйгин дерди. Менинг иш принципип шунақа. Кеча кўчада турсам битта ҳайдовчи келиб ёнимга тўхтаб манзилимга олиб бориб қўяман деди, кейин билсам у мени таниб тўхтаган экан. Машинага чиққанимдан сўнг “ ҳамма футболчи-ю, мураббийларнинг машинаси бор, нега сизда йўқ” деб савол берди. Мен эса машинам йўқлиги эсимда ҳам йўқ, шунча пайт футбол билан юриб овора бўлиб қолибман деб жавоб бердим.

- Ўша гапдан кейин машина харид қилиш истагингиз туғилдими?
- (кулади) Насиб қилса олармиз. Аммо бу мен учун асосий мақсад эмас. Ҳашаматли уй-жойга эга бўлиш, машиналар ҳайдаш ёки катта пул топиш асосий вазифамга кирмайди. Мақсадим ўзбекистонлик футболчилардан ким бўлишидан қатъий назар “Реал, “Барселона”, “Милан” ёки “Бавария” каби номдор клубларнинг бирида ҳамюртимиз тўп сурса дейман. Шунингдек, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларимиз жаҳон чемпионатларига чиқишяпти. Миллий терма жамоамизни ҳам жаҳон чемпионатида ва олимпия терма жамоамизни олимпиадада кўриш мақсадимга айланган. Булардан ташқари мен ишлайдиган жамоа қайси бўлишидан қатъий назар Осиё чемпионлар Лигасини ютиш орзуим. Мураббий сифатида мана учта мақсадим бор. Чунки булар тарихда қолади ва халқимизни туб-тубида қоладиган орзулардир.  

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика