UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Мурод Исмоилов: "Мақсадимиз футболнинг даражасини бир поғона кўтариш" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Мақсадимиз футболнинг даражасини бир поғона кўтариш"

Яйпаннинг "Турон" жамоаси куни кеча мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросимини ўтказди.

Кўтаринки руҳда ўтган байрам тадбиридан сўнг клубда маслаҳатчи мураббий лавозимида фаолият олиб бораётган тажрибали мураббий Мурод Исмоиловнинг якунига етган мавсум ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

"Ҳар бир жамоа мавсум аввалида ўз олдига маълум бир мақсадларни қўяди. "Турон" Про лигада дебютант эди. Мавсумни биринчи ўринда ва юқори нотада якунлаш орзуимиз амалга ошганидан хурсандмиз. Жамоамиздаги кўп футболчилар ёш, қуйи лигадан чиққан йигитлар. Худога шукур жамоа яхши натижани қўлга киритди. Бу билан барчани табриклаймиз. Ушбу мавсум Про лигада шиддатли ўйинлар кўп бўлди, ҳар бир турда жамоалар очко олиш учун астойдил курашди. Бундан ташқари ОАВ, телевидения, шархловчилар мусобақани жуда яхши ёритди. Уларга ҳам раҳмат айтамиз. "Шўртан", "Нефтчи", "Динамо", "Истиқлол", "Оқ-тепа" жамоаларига етарлича қаршилик кўрсата олдик. Кейинги мақсадларимиз олдинга интилиш, таъсисчиларимиз, мураббийлар штабининг асосий мақсади футболни бир поғона бўлсада кўтариш. Суперлигада турли натижалар қайд этилиши мумкин. Яна қайтараман мақсадимиз футболни ўзини ўстириш. Чунки, бошқа мамлакатлар Япония, Корея, Қатар, Австралия биздан ўзиб кетган. Биз шунинг учун умумий футболни даражасини кўтаришимиз керак. Бу йўлда ҳаракатни бошладик. Шу устида иш олиб бормоқдамиз",- дейди Мурод Исмоилов.

- Суперлигада ҳам шу таркиб сақланиб қолинадими ёки янги футболчилар жалб қилинадими?


- Бош мураббийимизнинг битта ваъдаси бор эди. Яъни агар Суперлигага чиқсак ўзинглар истаб кетмасаларинг Суперлигада бир даврада давомида имконият бераман, сизлар меҳнат қилдинглар ва элитада ўйнашга ҳақлисизлар, агар бир давра натижаларимиз яхши кўриниш олмаса таркибни кучайтирамиз деганди. Эндиликда айни пайтдаги йигитлар янада яхшироқ ўйнашлари учун бир нечта ижрочилар олишимиз лозим. Биринчи трансферни амалга оширдик. Тожикистон терма жамоасининг аъзоси билан шартнома имзоланди. Яна бу борада ишлар кетмоқда. Иложи борича керакли позицияларга зарур бўлган ижрочиларни оламиз. Юқорида айтилганидек футболни ривожлантиришимиз учун пойдеворимизни мустаҳкамлаб олишимиз керак. Яқинда Республикамизнинг турли ҳудудлардан иқтидорларни жалб қилдик ва уларнинг орасидан 22 нафарини танлаб олдик. Самарқанддан, Қорақалпоғистон, Қашқадарёдан келишди. Яна икки ҳафта давомида машғулотларда уларни кўриб чиқамиз. Ёшларни ҳам тезроқ шакллантириб асосий таркибга етиштириб берамиз. Ташқаридан футболчи қидирмаймиз, ўзимиз кашф қиламиз. Ўйлайманки, "Турон"нинг олдига қўйган мақсадига эришиш учун қўлдан келганча ҳисса қўшишади. Жамоани юз фоиз ўзимизнинг тарбияланувчилардан иборат бўлган даражага олиб чиқишимиз керак. Албатта бу катта меҳнат талаб қилинади.

- Мураббийлар штабида ўзгариш кўрамизми?


- Ҳозирда ёрдамчи мураббий изланмоқда. фикримча барибир ёш мураббийлар билан бирга маҳоратли мутахассислар ишлаши керак. Исломбек Исмоилов замонавий технологияларни, компьютерни, тактикани ва жисмоний юкламаларни тушунадиган мураббий қидирмоқда. Агарда мураббий келадиган бўлса биргаликда ўсишга эришишади деб ўйлайман.

- Хориждан ҳам келиши мумкинми?


- Агарда талабларга мос келадиган бўлса эҳтимолдан ҳоли эмас. Барча томонларини ўйлаб чиқамиз. Бош мураббийнинг услубига ва фалсафасига мос келадими, ғояси қандай кабиларга ҳам жавоб бера олиши лозим. Академиямизни ҳам шакллантириш устида иш олиб бормоқдамиз. Исломбек Исмоилов йўлга қўйган ҳужумкор прессингга асосланган футболга мос ўйинчиларни танлаймиз. Масалан, "Машъал" жамоасида шундай тизм бор. Биз ҳам худди шу йўлдан кетмоқчимиз. Бош жамоа қайси ўйин схемасида ҳаракат қилса қолган ёш тоифадаги жамоалар ҳам шу услубда ўйнайди. Кичик ёшдаги болалар эса кўпроқ техникага ва ўрганишга урғу беришади. Шундагина тизм ва механизм ишлайди. Кўпчиликни қийнайдиган бир савол бор, нима учун футболчилар маълум бир ёшда йўқолиб қолади? Бизда шу нарса бўлмаслиги учун босқичма-босқич позицияларга ўйинчилар тайёрланиб борилади. Академиямиз очилса бешинчи синфдан бошлаб қабул қиламиз, футбол мактабига эса беш ёшдан тайёрланиб борилади. Селекция ишларида тўхташ бўлмайди. Академияни очишни тезлаштиришга ҳаракат қиламиз. Биринчи ўринда жой масаласи. Агар жой ижобий ҳал қилинса футболчилар тайёр.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика