Мурод Исмоилов фейсбук орқали агентлар ва клублар раҳбарларига мурожаат қилди

Xayrulla Xoliqov
30 сен 2021
Таниқли мураббийлардан бири Мурод Исмоилов фейсбукдаги саҳифасида пост қолдирди.

"Ассалому алайкум, ҳурматли агентлар, клублар мутасаддилари! , Мана "Шомуродов ва Яхшибоев эффекти"ни кўрдик. Энди отнинг калласидек нархни айтиб, футболчиларимизни тузлаб ўтиришдан фойда йўқ. Бизнинг ички чемпионатда ўсмайди болалар, меъёрига етганда кетиши керак, чемпионатимиз савиясидан баландладими – тезда жўнатиш керак. Қанча иқтидорлар бор, тасаввур қилинг, 15-20 нафар футболчимиз яхши савиядаги чемпионатда ўйнаса, нима бўлади. Бугун уч-тўрт сўм камроқ оларсиз, лекин кейин ҳамма маза қилади", – деб ёзади фарғоналик мураббий.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia