Мурод Бобожонов: “Бизни Наманганда катта ўйин кутяпти”

Narzulla Saydullayev
8 авг 2016
“Нефтчи” ҳужумчиси Мурод Бобожонов “Навбаҳор”га қарши бўлиб ўтадиган навбатдаги “Водий дербиси” аввалида “Нефтчи” ПФК матбуот хизматига интервью бериб ўтди.
- Биздан аввалги пайтларда ҳам Водийда “Навбаҳор” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйинлар кескин курашларга бой бўлиб келган. Бу сафар ҳам шундай бўлиши аниқ деб айта оламан. 8 август куни Намангандаги стадионда ҳақиқий футбол муҳити хукмролик қилиши шубҳасиздир. Бизни сафарда катта ўйин кутяпти. Албатта ўз мухлисларимизни хурсанд қилиб, Намангандан ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламиз, - деди Бобожонов.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia