Мунир “Севилья” тарихига кирди

“Севилья” Европа Лигаси 4-тури доирасида сафарда “Дюделанж” клубини 5:2 ҳисобида таслим қилди.

Беллашувда андалусияликлар сафида Мунир ал-Ҳаддоди хет-трикка эришди. Шу тариқа 24 ёшли ҳужумчи Европа Лигаси/УЕФА Кубоги мусобақаси доирасида “Севилья” сафида хет-трикка эришган илк футболчига айланди.

Маълумот учун, Мунир 2019 йил январида “Барселона”дан Андалусия клубига ўтганди.


Манба: Opta