UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37Беллингем нимадан норози?  0 17:21Назорат ўйини. "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 16:46Суперлига-2024 рамзий термаси эълон қилинди  7 16:14"Goal" Африканинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари рейтингини тузди  7 15:54"Аякс" логотипини ўзгартиради  0 15:19Виктор Гёкереш МЮга ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди  0 14:50"Реал" яқин йиллар ичида Испания термаси асоси бўлишни истамоқда  6 14:20Каннаваро тарихдаги энг яхшиларни айтди  2 13:51Дембеле нечи ёшида фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтди  2 13:30МЮ мураббийлар штабига "Спортинг"дан мураббийлар келди  0 13:02"Истиқлол" - "Пахтакор" учрашуви қаерда бўлиши эълон қилинди  5 12:46"Ливерпуль"дан 4, "Челси"дан 2 футболчи. АПЛнинг дастлабки 11 тур рамзий термаси тузилди  2 12:20Горецка АПЛ томон йўл олиши мумкин  1 11:55Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  1 11:36Кубо учун топ-клублар курашади  1

МундиалГАЧА (1-сон). 2003 йилги Жаҳон чемпионати ёхуд Маскерано ва Иньестага қарши ўзимизнинг Гейнрих, Иномов, Суюновлар Янгиликлар

МундиалГАЧА (1-сон). 2003 йилги Жаҳон чемпионати ёхуд Маскерано ва Иньестага қарши ўзимизнинг Гейнрих, Иномов, Суюновлар

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси май ойида Аргентинадаги U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

 Гарчи мусобақа стартига ҳали эрта бўлсада, мундиалгача рукни остида айнан шу ёш тоифасидаги терма жамоамиз иштирок этган Жаҳон чемпионатлари ҳақида фикр юритамиз. 


Терма жамоада германиялик мураббий пайдо бўлди

Бир йил аввал Виктор Борисов бошчилигида Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган терма жамоамизда германиялик мутахассис Юрген Гёде иш бошлади. Гарчи ўша вақтда қоғозларда, қайдномаларда Виктор Борисов бош мураббий сифатида кўрсатилган бўлсада, асосий иш барибир Гёде зиммасига юклатилган. Мундиалда жамоани Борисов ва Гёде жуфтлиги бошқарган. Мазкур жараённи Ислом Иномов шундай хотирлайди:

"Виктор Борисов мураббийимиз эди. Ушбу мутахассис билан Қатардаги Осиё чемпионатида жуда яхши қатнашиб Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққандик. Бизнинг авлод ўз ёш тоифасида тарихда биринчи маротаба Жаҳон чемпионатига йўлланма олганди. Шундан кейин терма жамоага Гёдени олиб келишди. Барибир чет эллик эканлиги билиниб турарди. Ўйин услуби ҳам бошқача эди, ўзининг қарорларини ўтказа оларди. Ҳеч қайси мураббий жамоага ютқазиш учун келмайди. Гёде келган илк давридаёқ биз Афро-Осиё кубогида ғолиб чиқдик. Гёде биз билан бир йил ҳам ишламади, унга вақт етишмади",- дейди Ислом Иномов. 

Жаҳон чемпионатидан сўнг немис мураббийи 2004 йил Хитойдаги Осиё кубогида Равшан Ҳайдаров билан Ўзбекистон терма жамоасини чорак финалгача олиб чиқди, ЖЧ-2006 саралаш циклида ишлади. ёде бир неча йил олдин ЎФАга техник директор сифатида қайтиши ҳақида хабарлар ҳам чиққанди. Қандайдир ўзидан катта нарса қолдирди, дейиш қийин. Унинг келиши айни футболчилар етилган, юлдузли таркиб шаклланган пайтлар эканлиги боис, балки у бўлмаганда ҳам натижа шу кўриниш оларди, деган ўйлар юради. 


Янги авлоддан янги натижа 

21 аср бошида футболимизда шундай авлод етишиб чиқдики, улар кейинги йилларда терма жамоада, ўз клубларида муҳим фигура сифатида узоқ йиллар ҳаракат қилди. Бир порлади-ю, ўчди, ибораси буларга эмасди. Александр Гейнрих, Игнатий Нестеров, Ислом Иномов, Камолиддин Тожиев, Жасур Ҳасанов, Мансур Саидов, Марат Бикмаев, Музаффар Холиқов, Владимир Аникин ва ҳоказо. Айнан шу янги авлод ўз ёш тоифасида илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан ва унда муносиб иштирок этганди. Мундиаллар эшигини очган ҳам улар эди. 


Аргентина билан тўқнашувнинг дебочаси ёхуд яна Маскерано 

Тақдир, тақдир. У 20 йил ўтиб яна Жаҳон чемпионатида, гуруҳ босқичида, яна шу Аргентина билан тўқнашувни туҳфа этди. Қизиғи Хавьер Маскерано 2003 йилги Жаҳон чемпионатида вакилларимизга қарши футболчи сифатида саф тортган бўлса, эндиликда мураббий бўлиб майдонга чиқади. Ўша учрашувда 70-дақиқагача 1:0 ҳисобида олдинда бораётган терма жамоамиз кейинчалик Леандро Фернандес ва Фернандо Кавенагининг урган голлари эвазига 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрайди. Умуман гуруҳ босқичида ҳеч бир баҳсда дебютант мақомида бўлсада осонликча енгилишмаган Мали ва Аргентина ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба голини урган бўлса, сўнгги турда Иньестанинг ягона голи ўйинни ҳал қилган. 

3та ўйинда 2та гол урган Гейнрихнинг таассуротлари қуйидагича бўлган эди: "Бу энг ёрқин лаҳзалар эди. Биринчи марта Жаҳон чемпионатига чиққанмиз. Қийин гуруҳга тушиб қолгандик (Ўзбекистонга "B" гуруҳида Аргентина, Испания ва Мали рақиблик қилган – таҳр.). Шундай бўлса-да, мардонавор тўп тепганмиз. Барча учрашувларда ютқазган бўлсак-да, бизни қаҳрамонлардек кутиб олишган. Чунки боримизни бериб, муносиб ўйин кўрсатганмиз. Ўшанда ўзимиздан фахрлангандик.  Барча рақибларга бир тўп фарқи билан имкониятни бой бердик. Аргентинани эса 80 дақиқа ютиб турган эдик. Аммо ҳакамлар яна катта саҳнага чиқишди",- дейди Саша. 

Натижалар

Ўзбекистон - Мали 2:3

Голлар: Ислом Иномов 18, Александр Гейнрих 63 - Дрисса Диарра 4, Мамади Берте 51, Бакари Кулибали 90+1

Ўзбекистон - Аргентина 1:2

Голлар: Александр Гейнрих 4 - Леандро Фернандес 70, Фернандо Кавенаги 90+3 (пенальти)

Испания - Ўзбекистон 1:0

Гол: Андрес Иньеста 15


Рақиблардан Маскерано, Сабалета, Иньеста, Хуанфран каби юлдузлар етишиб чиқди. Биздан Илёс Зейтуллаев Италияда тўп тепди.  



2003 йилги U-20 Жаҳон чемпионатидан олдин нималар ваъда қилинган эди?

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида Жаҳон чемпионатига борган собиқ футболчи Рустам Қодировнинг фикрича, мундиалдан олдин қўллаб-қувватлаш мақсадида ЎФА раҳбарияти мукофот ваъда қилган. Бироқ қандайдир важлар билан рағбатлантириш турнирдан кейин берилиши айтилган, шу билан ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолиб кетган. 



"Зокир ака Алматов кетишимиздан олдин барчамизга оқ йўл тилаб, катта далда бериб жўнатган. У инсон отамиздек эди. Биз учун ҳамма нарсани қилиб берган, Испанияга бориш ҳозир терма жамоа учун ҳам қийин, бизга эса шароитлар яратилган. Уч кундан кейин рағбатлантириш жўнатамиз, деб ваъда берилди. Самвел ака Бабаян келди, Гёде, Борисов йиғилиш қилдик. Самвел ака келиб рағбатлантириш Жаҳон чемпионатидан кейин бориб берилади, деган. Гёде хафа бўлиб чиқиб кетди, хонасидан чиқмади. Тушунмовчиликлар бўлди. Рағбатлантириш масаласи таъсир қилдими, билмайман. Ўзбекистонга қайтдик, ҳамма уйига тарқалди. Бу мавзуни ҳеч ким эслагани ҳам йўқ. Биз ўзимизга ҳам ноқулай бўлди, дея оламан. Йигитлар билан пул учун эмас, ортимизда халқимиз турибди, қандай борамиз, майли ҳеч нарса керакмас, деб келишиб бор кучимиз билан ўйнаганмиз",- дейди Рустам Қодиров. 

Ўзбекистон ёшлар тоифасида ўзининг кейинги мундиалини анча кутишига тўғри келди. Бироқ бу ҳақида кейинги сафар...

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика