Мундиал йўлидаги рақибимиз Саудия Арабистони Ямайкани йирик ҳисобда таслим қилди

14 ноя 2020, 23:45
ФИФА кунлари доирасидаги халқаро ўртоқлик учрашувлари давом этади.

Бугун Саудия Арабистони ўз майдонида Ямайкага қарши баҳс олиб борди. Учрашув давомида тўп назорати борасида тенглик қайд этилган бўлса-да, вазият яратиш ва улардан унумли фойдаланиш борасида мезбонлар яққол устунлик қилишди. Саудия Арабистони терма жамоаси сафида Салим ал-Досари, Солиҳ ал-Шеҳри ва Фирас ал-Бурайкан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ямайкалик ўйинчилар эса 90 дақиқа мобайнида Муҳаммад ал-Ями қўриқлаган дарвоза томон аниқ зарба йўллай олишмади.

Саудия Арабистони 3:0 Ямайка

Голлар: 1:0 - Салим ал-Досари 10, 2:0 - Солиҳ ал-Шеҳри 44, 3:0 - Фирас ал-Бурайкан 77.


Манба: championat.asia