

"Аввало юртбошимизга ва мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Учрашувга тўхталадиган бўлсак, баҳс тенг курашлар остида ўтди. Фарғоналиклар майдонга ғалаба мақсадида чиққани билиниб турди.
Ўзим Фарғонаданман, аммо бу спорт. Барча ғолиб бўлиш учун ҳаракат қилди. Турнир ажойиб ўтди. Ташкилотчилик жуда юқори даражада. Ушбу Универсиадани кичик Олимпиада десак хато бўлмайди" - дейди Муҳсин Убайдуллаев.



