Муҳсин Низомиддинов: "Бизга битта аниқ зарба етишмади"

Aslanov Jasurbek
9 окт 2023
"Қўқон-1912" ҳамда "Динамо" ўртасидаги Про лига ўйинидан (0:0) сўнг мезбон жамоа устози Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Муҳсин Низомиддинов: "Суперлигага чиқишни хоҳлаган икки жамоа ўртасида яхши баҳс бўлди. Самарқанда мухлислар келибди, бизнинг ишқибозлар охиригача қўллаб-қувватлашди. Бизга битта аниқ зарба етишмади".

- Дониёр Исмоиловга сўнгги баҳсларда кам имконият беряпсиз...

- Футболчига баъзида 5, баъзида ундан кўпроқ имконият берилади. Дониёр тўлиқ тикланиб олгани йўқ. "Хоразм"даги баҳсни асосий таркибда бошлади. У ҳозирча ўйинимизга мос тушгани йўқ. Исмоилов яхши футболчи, келажаги порлоқ. Ҳаракат қилишда давом этиш керак.

- "Қўқон-1912"да Суперлигага тўғридан-тўғри чиқиш учун деярли имконият қолмади. Ўтиш ўйинларига тайёргарликни бошлайсизми?

- Мухлисларимиз учун охиригача ҳаракат қиламиз.

- Суперлигага ўтиш ўйинлари аввалгига нисбатан кўпайтирилди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Про лигадаги ўйинлар сони камайгани туфайли шундай бўлди деб ўйлайман. Бу нормал ҳолат.

- Асадбек Зокиржонов бугун қўрқув билан ҳаракат қилди...

- Йўқ, ундай эмас. "Динамо"нинг катта қисми легионер ва тажрибали футболчилардан иборат. Биз иккинчи даврада ёшларга эътибор қаратдик. Асад Одил Аҳмедовга ўхшайди. Унда қўрқув йўқ. Балки бироз чарчоқ бордир.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia