Муҳаммадали Ўринбоев: "Яман жуда яхши ўйин кўрсатди, лекин бизда ғалабага бўлган ишонч юқори эди"

Sherzod Nurmatov
13 фев 2025
U-20 Осиё Кубоги 1-тури доирасидаги Ўзбекистон – Яман (1:0) беллашувидан кейин Ўзбекистон терма жамоаси вингери ва учрашувдаги ягона гол муаллифи Муҳаммадали Ўринбоев фикрларини билдириб ўтди.

"Биз учун биринчи ўйин ҳар доим муҳим саналади. Жамоадошларимга ва Яманга бугунги учрашув учун раҳмат айтаман. Худо хоҳлса, шу руҳда давом этамиз. 

Яман жуда яхши ўйин кўрсатди, лекин бизда ғалабага бўлган ишонч юқори эди. Ҳозирданоқ бугунги баҳсни унутиб, кейинги турга [Индонезия] тайёргарликни бошлаймиз", – деди терма сардори.

Эслатиб ўтамиз, Индонезия ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги 2-тур учрашуви 16 февраль куни 16:30 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: t.me/Davron_Fayziev