Муҳаммад Салаҳ: Биринчи ўйинда майдонга тушишим аниқ эмас

Миср термаси етакчиси ЖЧнинг биринчи ўйинида майдонга тушиш ёки тушмаслиги борасида фикр билдирди.

— Елкам яхши бўлиб бораётганини ҳис қиляпман. Аммо биринчи ўйинда майдонга тушишим аниқ эмас.

— Жаҳон Чемпионатида Миср терма жамоасининг истиқболини қандай кўряпсиз?

— Бу ҳақда гапиришга эрта. Бироқ жуда ҳам хурсандман. Биз учун чегара йўқ.

Маълумот учун Миср мундиал гуруҳ босқичида Уругвай, Россия ҳамда Саудия Арабистони билан бир гуруҳда кураш олиб боради.


Манба: Sport Express