Мудрик энди трансферлар учун мўлжал бўлади

Mirjalol Normatov
17 янв 2023, 20:53
"Челси"нинг Михаил Мудрик трансфери "Барселона"нинг Рафиньяни нархини кўтаришига сабаб бўлди.

Олдинроқ "Арсенал" Мудрикни сотиб ололмагани сабабли "Барселона"нинг бразилиялик футболчисига кўз тиккани борасида маълумотлар тарқаганди.

"CBS Sports" хабарига кўра, "Барселона" энди "Челси" тўлаган 100 миллиондан камига рози бўлмоқчи эмас. Мудрик энди улар учун трансфер мўлжалига айланади.

Бироқ вингернинг ўзи "Барса"дан кетишни истамаяпти.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: CBS Sports