МТРК "Спорт" телерадиоканали Осиё Кубоги-2023 мусобақасини намойиш этади

Sherzod Nurmatov
7 дек 2023
Бу ҳақда "Спорт" телеканали расмий саҳифасида маълум қилинди.

2024 йилнинг 12 январь – 10 февраль кунлари Қатар майдонларида футбол бўйича Осиё Кубоги бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон МТЖ ҳам иштирок этади. Мухлисларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, МТРК "Спорт" телерадиоканали Осиё Кубогини намойиш этади.

Маълумот учун, Ўзбекистон МТЖ қуръага кўра, Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан "B" гуруҳидан жой олган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: t.me/uzsport_tv