UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  0 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  2 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  12 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  4 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  9 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3

Мозийга қайтиб... Мутахассислик касби Янгиликлар

Мозийга қайтиб... Мутахассислик касби

"Одамлар орасида" газетасининг 2007 йил 19 апрель сонига юзланамиз.

МУТАХАССИСЛИК КАСБИ

("Одамлар орасида" газетасининг 2007 йил 19 апрель сонидан олинган).


Хулоса вақт ўтгани сайин, тажрибадан сўнг юзага келадиган ҳолат ҳисобланади. Мен бунга бир пайтлари, телевидениеда фаолият юритган пайтимда – "ФИФА" (Футбол Ичида, Футбол Атрофида) деб номланмиш ток-шоуни тайёрлаш жараёнида амин бўлганман. Келинг, ўша даврларга бир сафар қилайлик.

"ФИФА" кўрсатуви ташкил этилганда бунга кўпчипик, хусусан футбол мутахассислари ҳам хайрихоҳ бўлишганди. Ҳар бир таклифимизга рад жавобини бермасдан ташриф буюришар ва деярли ҳар ҳафта "ФИФА" кўрсатуви орқали футбол оламидаги долзарб масалаларни ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлаб ўтишарди. Биз ҳам албатта "фубол муаммолари"ни ҳал қилиши кутилган ва шунинг учун ҳам очилган кўрсатувимиздан катта умидлар қила бошлаган эдик. Лекин сўнгги пайтларга келиб мутахассисларимизнинг ташрифи бироз қийинлашди. Бунга албатта биринчи навбатда, тил масаласидаги муаммоларни ҳам сабаб қилишимиз мумкин. Кўпгина мураббийлар, футболчилар ва хусусан ёши катта бўлган мутахассисларимиз ўзбекчада равон гапира олмасликларини рўкач қилиб, таклифларимизга рад жавобини беришарди. Аммо она тилимизда равон гапирадиганлар ҳам аста-секин бошқа сабабларни кўрсатиб, "оч қорним, тинч қулоғим" қабилида иш юритишга ўрганишди.

Тўғри, биз кўрсатувга таклиф қилганимиз ва бунга ташриф буюрмаганлари учун бирор бир инсонни танқид қила олмаймиз. Бунга маънавий ҳаққимиз ҳам йўқ. Лекин алам қиладиган томони шундаки, ўзбек футболи ривожи хусусида қайғурган кўпгина юртдошларимиз қаторида биз айнан мутахассисларимиздан умид қилгандик - бизга елкадош бўлишади, деб...

"ФИФА"нинг бир сонида Алишер Никимбаев билан суҳбатлашар эканмиз, унга Элдор Мустафоев: "Алишер ака, келинг ушбу масалага мутахассис сифатида эмас, балки олдинги касбингиз бўлмиш журналистик нуқтаи назар билан ёндашиб кўринг", деган таклифни билдирганида, ўша пайтпари ЎФФда мусобақаларни ўтказиш бўлимида фаолият юритган мутахассисимиз қуйидагича жавоб берган эди: "Мен энди журналист бўлиб жавоб бера олмайман, чунки мутахассисман ва мутахассис сифатида ўз фикримни билдиришга мажбурман!"

Жуда тўғри гап. Мутахассис ўз номи бипан мутахассис. У энди ўз соҳасининг етук шахси ҳисобланади. Шу боис ҳам, унинг фикри мухлисларнинг фикридан тубдан фарқ қилиши турган гап. Мутахассис ҳамда мухлис – бу қатламлар ўртасидаги фарқ жуда катта.

Ана шу икки қатламнинг ўртасида бир инсон борки, бунинг мақомини ЖУРНАЛИСТ деб номлашади. Қалам аҳли ўрта йўлни танлагани учун баъзида мутахассис бўлиши ҳам талаб этилади, баъзида мухлиспар номидан ҳам сўзлашга ҳаққи бор.

Бу ерда савол туғилади: "Футболни тушунишда мутахассис журналистдан ҳам, мухлисдан ҳам устун саналар экан, демакки, унинг ташвиши борасида ҳам кўпроқ тер тўкиши керак эмасми?"

Жавоб табиийки ижобий янграйди. Аммо инсоф юзасидан айтадиган бўлсак, бугунги кунда футболнинг дардида ёнаётганлар асосан мухлислар бўлишмоқда, рўйхатнинг кейинги поғонасида журналистлар ва ... кейингисида мутахассислар... Таассуфлар бўлсинки, юқорида зикр этилган номлар "қайғуриш" борасида тескари рўйхат ҳосил бўлмоқда.

Бунинг сабабини кўпчилигимиз биламиз. Инсон бирор бир соҳага кириб борар экан, унинг текис-нотекис жойларини ҳам илғай бошлайди. Ана шу соҳа вакиллари билан бир жойда нон еганидан сўнг уларга қарши юришдан тўхтайди. Мадора-ю, муроса қилишни ўрганади. Қаерда қаттиқ овозда гапириш керак, қаерда сукут сақлаш лозим – бу унинг энг асосий қуролига айланади. Қисқа қилиб айтганда, у том маънода "мутахассис" бўла бошлайди. Журналистлар ҳам кўпинча бирор бир жиддий муаммони оча олмаётган пайтларида, уларга ҳам шу ҳолатни туширишимиз мумкин. Зеро, қалам аҳли ҳам истаса-истамаса футбол мутасаддилари, мутахассислари билан бирга бўладилар, улар билан бир даврада суҳбатлашишига тўғри келади. Табиийки, иложи бўлса "секинроқ гапириш" санъатини ҳам ўргана бошлайдилар. Аммо журналистнинг мутахассисдан фарқи шундаки, у мухлис деб аталмиш тоифага ҳам яқин бўлгани боис, баъзан ана шу ишқибозлар ҳурмати ҳақ сўзни баралла айтиб юборади. Ҳиссиётларини яшира олмайдиган ҳолатлари бўлади унинг...

"ФИФА" кўрсатувига келадиган бўлсак, ўшанда кўча-кўйда кўпчиликдан бир хил эътироз тинглар эдик: "Нега кўрсатув асосан журналистлар суҳбатидан ташкил топиши керак? Биз мутахассисларнинг сўзларини, фикр ва мулоҳазаларини тинглагимиз келяпти!" Аслида, кўрсатув "Ҳа-Йўқ" вариантида ўтишни бошлаганидан кейин унга таклиф қилинган мутахассисларнинг вақтлари йўқ бўлиб қолганини кўпчилик билмайди. Гўёки мутахассисларсиз тайёрлагандек бўлган эдик кўрсатувни. Айниқса, терма жамоа ва "Пахтакор" масаласи хусусида гап кетганида, ҳар хил сабаблар ва баҳоналар рўкач қилиниши одатий ҳолга айланиб қолганди. Мен яна бир бора айтмоқчиман, бу билан биз ҳеч кимни танқид қилмоқчи эмасмиз. Кўрсатувга келиш-келмаслик – таклиф қилинган инсоннинг ихтиёридаги иш. Лекин мен кўрсатув очишга тараддуд кўрган маҳалларимиз "ФИФА"дан катта умидлар қилган мутахассисларнинг "йўқолиб" қолганидан хафа бўлганман холос.

Яна бир қизиқ ҳолат. Дарвоқе, биз мутахассис, мутахассис, деб футбол ичида юрган шахсларни ортиқча баҳолаб юбормаяпмизми? Ахир, чет элда бизга ўхшаб аввал журналист бўлиб, кейин эса мутахассис бўлиш ҳолатига деярли дуч келмаймиз. Аксинча, кўзга кўринган мураббийларнинг шарҳловчи бўлиб кетганлари, мутахассис инсонларнинг газета нашрларида мухбир бўлиб фаолият юритаётганлари ҳақида маълумотларимиз бор. Шундай экан, келинг, яхшиси ўзимизнинг қадримизни ҳам билайлик. Шундагина бошқалар бизни қадрлашади!

                                                                                            Хайрулла ҲАМИДОВ.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика