Моуриньюнинг Португалия таклифини рад этиши "Рома"даги талабларини оширадими?

Mirjalol Normatov
27 дек 2022
Италиянинг "Рома" клуби устози Жозе Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийи бўлиш таклифига рад жавобини берди.

Манба ушбу қарор "Рома" ва клуб раҳбарияти учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида мулоҳаза юритди. Португалиялик мутахассис ҳеч қачон клубга ҳам мамлакат термасига ҳам бошчилик қилишга рози бўлмаган бўларди, дейилади хабарда. 

Унинг учун устувор вазифа битта жамоага мураббий бўлиш ва шундай бўлиб қолади. Жозенинг терма жамоага устозлик қилмаслигини билдириши "Рома"даги босимни ва мураббийнинг талабларини орттириб юборади. "Рома" тез орада жамоани кучайтириб, бош мураббийнинг талабларини қондиришга ҳаракат қилиши мумкин.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Roma Press