Моуринью: “Спорт нуқтаи назаридан МЮ Европа Лигасига йўл олгани адолатсиз”
09 дек 2020 19:15
Янгиликлар
Моуринью: “Спорт нуқтаи назаридан МЮ Европа Лигасига йўл олгани адолатсиз”
“Тоттенхэм” устози Жозе Моуринью “Манчестер Юнайтед”нинг Европа Лигасига тушиб кетгани ҳақида фикр билдирди.
“Манчестер Юнайтед” энди Европа Лигаси ғолиблиги учун асосий давогарлардан бири ҳисобланади. Европа Лигасига тушиб кетган жамоалар доимо кучли, одатда уларнинг даражаси Европа Лигасиникидан юқори.
“Манчестер Юнайтед” – энг кучли жамоалар қаторида. Улар жуда қийин гуруҳда эди. Ҳамма уларнинг ҳеч бирига осон бўлмаслиги ва Европа Лигасига зўр жамоа йўл олишини биларди.
Бу Европа Лигаси учун жуда яхши, кейинги босқичда Чемпионлар Лигасидан 8 та жамоа қўшилади, рақобат ўсади. Спорт нуқтаи назаридан эса бундай бўлиши адолатсиз, чунки, жамоа бир мусобақада муваффақиятга эришолмади, аммо бошқасида иштирокини давом эттиради”, дейди Жозе.
Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар