Моуринью "Рома"га португалиялик ҳужумчини олиб келмоқчи

Alisher
24 мар 2022
"Рома" "Валенсия" ҳужумчиси Гонсалу Гедешга қизиқмоқда.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, итальян клуби вакиллари апрелда 25 ёшли португалияликнинг агенти Жорже Мендеш билан учрашувни режалаштиришган ва унда эҳтимолий трансфер муҳокама қилинади.

Гедеш 2021/22 йилги мавсум "Валенсия" таркибида 33та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 5та ассист қайд этди.

Transfermarkt португалиялик футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira