

“Январь ойида жамоамиз кучайишига умид қилмаяпман. Ҳа, мураббий сифатида клубда катта маблағ борлигини, таркибни кучайтириш учун бизда кўп имкониятлар борлигини эшитишни хоҳлардим, аммо директор очиғини айтди – афсуски, бунинг иложи йўқ. Чексиз имкониятларга эга клублар қаторида эмасмиз. Муаммоларни ҳал қилишимиз керак, аммо, Мудрикни шунcаки 100 млн еврога сотиб оломаймиз”, дейди португалиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, римликлар ҳозирда Италия чемпионатида турнир жадвалида 34 очко билан 7-ўринда бормоқда. Пешқадам “Наполи” ҳисобида эса 47 очко бор.



