

Португалия чемпионати учрашуви давомида бош ҳакам Сержиу Гелью "Бенфика" ҳимоячиси Николас Отамендининг фолидан сўнг ВАР орқали лиссабонликларнинг голини бекор қилди.
"Натижа мутлақо адолатсиз, чунки фақат битта жамоа ғалаба қозонишни хоҳлади, бошқаси эса дуранг ўйнашни мақсад қилди, лекин футбол шундай.
Менга монитордаги одам [ВАР ёрдамчиси Педру Феррейра] бош қаҳрамон бўлиб қолиши ёқмайди. Агар гол футболкани тортиш сабабли бекор қилинса... Унда [бош ҳакамнинг] иродаси йўқ", – деди "Бенфика" мураббийи.



