

Аввалроқ 59 ёшли мутахассис ушбу лавозимга асосий даъвогар деб аталаётгани хабар қилинганди. Моуриньюнинг агенти Жорже Мендеш Португалия Футбол Федерацияси президенти билан учрашди.
Бироқ "Sky Sport Italia" хабарига кўра, Моуринью терма жамоаси бош мураббийи бўлиш имкониятидан воз кечишни ўйламоқда.
Қайд этилишича, Жозе фақат "Рома" бош мураббийи сифатидаги фаолиятига эътибор қаратмоқчи. Португалияликнинг Италия жамоаси билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



