

Ўзбекистон МТЖ сардори тиббий кўрикдан ўтиш учун “Специя” қароргоҳига келгани ҳақида хабар бергандик.
“Ҳа, Неаполга бир киши кам бўлиб келдик.
Элдор – фантастик йигит, у ўйнаши керак, аммо бу ерда унчалик кўп имкониятлар бўлмади.
У 6 ойлик ижарага муҳтож ва бунга лойиқ. Ҳозир Элдор бизни тарк этмоқда, балки ярим йилдан кейин қайтиб келар. Бу босқичда унинг ўйин амалиётига эга бўлиши муҳим. Унинг ўрнига кимнидир оламизми? Йўқ, молиявий фэйр-плей бунга имкон бермайди”, деган португалиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов римликлар сафида қаторасига 6 ўйиндан бери майдонга туширилмаётганди. У жорий мавсум клуб миқёсида 8 учрашувда иштирок этиб, битта гол уришга эришди.



