

Бўлиб ўтадиган учрашувда бир жамоани Жозе Моуриньо, иккинчисини эса Клаудио Раньери бошқаради.
"Soccer Aid хайрия баҳисда иккала жамоа билан ғалаба қозонган биринчи мураббий бўлмоқчиман: Англия ва жаҳон жамоаси билан. Клаудио ниҳоят мағлуб бўлишини кўриш ёқимли бўлади" - дейди Моуриньо.
"Бу мен учун катта шараф, Робби Уильямс жаҳон терма жамоаси бош мураббий бўлишимни сўради ва жамоа совринни қўлга киритиши учун ёрдам беришни истайман" - дейди Раньери.
Англия юлдузлар терма жамоасида артистлар ҳам ўйнайди: Луи Томлинсон (One Direction), Олли Мёрс ва Жек Уайтхолл. Жаҳон терма жамоасисда эса Майкл Шин, Гордон Рамзи ва Нкки Бирн (Westlife) каби юлдузлар тўп тепади.



