Моуриньо: "Шоу тайёр ва у билан ўртамизда муаммо йўқ"

Aslanov Jasurbek
19 ноя 2016
"Манчестер Юнайтед" устози Жозе Моуриньо жамоа ҳимоячиси Люк Шоу билан ўртасидаги муносабатлар ҳақида айтиб берди.

"Шоу бугунги баҳсга тайёр ва у билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. У "Арсенал" билан ўйнайди ёки ўйнамайди деганим йўқ, шунчаки у менинг футболчим эканлигини эслатиб қўймоқчиман, аммо ҳар бир ёш футболчи каби унда ҳам муаммолар бор. Шоу баъзи бир нарсаларни ўрганиши  керак. Шоу мен ишонадиган футболчи" - дейди Моуриньо.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: www.manutd.com