Моуринью "Рома"га "Лион" хавбекини олиб келмоқчи

Mirjalol Normatov
29 дек 2021
"Лион" ярим ҳимоячиси Бруно Гимарайнш "Рома" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Globo" хабарига кўра, 24 ёшли бразилиялик футболчининг жамоага келишини римликлар устози Жозе Моуриньюнинг ўзи истамоқда. Италия клуби футболчининг трансфери учун 30 миллион евро тўлашга тайёр турибди. Аммо "Лион" трансфердан камида 45 миллион евро ишлаб олмоқчи. Томонлар музокараларни давом эттирмоқда.

Ушбу мавсумда Гимарайнш 17 ўйинда иштирок этиб, 2 голга ассист бўлди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Globo