Моуриньо: "Мхитарян ўз даражасига қайтадиган вақт келди"

Aslanov Jasurbek
20 окт 2016
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Фенербахче"га қарши Европа лигаси 3-тур учрашувидан олдин ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян ушбу ўйинга тайёр эканини айтди.

"У узоқ вақт жароҳат туфайли ўйнамади, энди Генрих таъқиқларсиз машғулот ўтказмоқда. У ўйнайди деб тасдиқлай олмайман, аммо Мхитарян формада ва ҳозир у ўз даражасига қайтадиган вақт келди" - дейди Моуриньо.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com