Моуриньо жорий мавсум охирида МЮни тарк этиб, ПСЖ устозига айланиши мумкин

Aslanov Jasurbek
7 ноя 2017
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жорий мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Моуриньо "Манчестер Юнайтед"да содир бўлаётган баъзи нарсалардан кўнгли тўлмаяпти ва мавсум охирида Манчестердан кетиши мумкин.

54 ёшли мутахассис хизматларига ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Франция клуби вакиллари португалияликнинг агенти Жорже Мендеш билан учрашишган.

Жозе Моуриньо ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги битим 2019 йилнинг ёзида якунига етади. Унаи Эмери билан ПСЖнинг келишуви эса жорий мавсум охиригача белгиланган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Manchester Evening News