Моуриньо жамоасига АПЛдан ҳужумчи сотиб олмоқчи

Оқил Абдубарноев
8 июл 2022
"Рома" клуби "Кристал Пэлас" ҳужумчиси Вильфрид Заага қизиқиш билдирмоқда.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, римликлар ҳозирча расмий таклиф билан чиқишмаган, бироқ ивуарлик ҳужумчига "Рома" раҳбарияти, жумладан, клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

Ҳозирча "Кристал Пэлас" билан ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти, бироқ трансфер таклифи билан турли вариантлар кўриб чиқилмоқда.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano