UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  0 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  8 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  9 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  9 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  18 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  7 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  20 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  17

Мората Роналдуни тўртлик финалисиз қолдирди, Митрович сербларни A Лигага олиб чиқди ва Холандга етиб олди. Миллатлар лигаси якуни Янгиликлар

Мората Роналдуни тўртлик финалисиз қолдирди, Митрович сербларни A Лигага олиб чиқди ва Холандга етиб олди. Миллатлар лигаси якуни

Миллатлар лигаси якунланди — олдинда тўртлик финали.

Куннинг бош воқеалари ва якуний жадваллар.


Португалияликлар ўйиннинг сўнггида тўртлик финалини бой беришди — Мората Испанияни қутқарди


Испанлар асосий ўйинда Португалияни мағлуб этишди ва тўртлик финалига чиқишди. Карвахаль 88-дақиқада қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди: Нико Уильямс Моратага тўпни қолдирди ва "Атлетико" ҳужумчиси совуққонлик билан тўпни дарвоза тўрига жойлади. Шундай қилиб португалияликлар тўртлик финалисиз қолишди — уларга маъқул бўлган 0:0 ҳисобини ушлай олишмади.


ВИДЕО  Миллатлар лигаси. Португалия – Испания 0:1



Интрига гуруҳнинг қуйи қисмида авж олди. Швейцария чехларни (2:1) мағлубиятга учратди ва юқори дивизионга чиқди. Фройлер ва Эмболо икки дақиқа ичида гол уришди, рақиб эса Патрик Шикнинг голи билан жавоб берди. Чехия фақатгина сўнгги турдаги ғалаба эвазига учинчи ўринни олиши мумкин эди — бу эса рўй бермади, шу сабаб қуйига тушиб кетишди.


Сербия A Лигага чиқади — Митровичга раҳмат. Шведлар эса учинчи дивизионга равона бўлишди


Серблар A Лигага чиқишмоқда. Норвегия ҳал қилувчи ўйин (жамоаларда 10тадан очко бор эди)да Александр Митрович ва Душан Влаховичнинг голи эвазига Сербияга мағлуб бўлди. Митрович сўнгги икки ўйинда 4та гол урди. Серблар ҳатто Холандни ҳам тўхтатишди: у ўйинда иккита аниқ зарба ва еттита аниқ пас ижро этди (деярли ярми рақибга). Ушбу ўйинда Миллатлар лигасининг иккита асосий тўпурари учрашди: Холанд ва Митрович гуруҳ босқичида ҳаммадан кўп гол уришди (6тадан тўп).



Шведлар узоқ вақт давомида Словенияни мағлуб этишга ҳаракат қилишди (тўпга эгалик қилиш — 70%га 30%), аммо барибир ғалаба қозона олишмади. Ўйинда фақат "РБ" йигитлари гол уришди: дастлаб 19 ёшли ҳужумчи Беньямин Шешко ("Зальцбург"нинг янги истеъдоди), сўнгра "Лейпциг"нинг тажрибали хавбеки Эмиль Форсберг ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Словенлар якунда сабр қилишди ва барибир B Лигада қолишди, Швеция эса учинчи дивизионга тушиб кетди.


Украинлар A Лигага чиқишмади. Арманлар 0:2дан қайтишди, аммо барибир мағлуб бўлишди


Шотландия биринчи ўринни сақлаб қолди: иккинчи ўринни эгаллаган украиналиклар (0:0)дан тўп ўтказишмади.



C Лигага сўнгги турда ҳақиқий триллерни совға қилган арманлар боради. Ирландия билан ўйинда икки дақиқа ичида ҳисобни 0:2дан 2:2га ўзгартиришди.


Арманистонликлар ғалабага умид қилишаётганди (ва гуруҳда учинчи ўринга), аммо якунда барчаси барбод бўлди. Улар 89-дақиқадан сўнг пенальти ва иккита четлатиш олишди — "Престон" ўйинчиси Робби Брэйди эса ирландларга 3 очко тақдим этди. Арманлар 5та кетма-кет ўйинда 3:17 тўплар нисбати билан ютқазган ҳолда, пастга тушиб кетишди.


Россия "ҳайдаб юборилган" гуруҳда қандай ўйинлар бўлиб ўтди


Бу гуруҳда барча биттадан кам ўйин ўтказди ва йўлланма муддатидан олдин Исроилга кетди. Сўнгги турда деярли ҳеч нарса ҳал этилмади, аммо ўйин барибир чиройли ўтди. Исландия 96-дақиқада иккинчи ўринга кўтарилди — улар албанлар (1:1) билан дуранг ўйнашди, гарчи улар 10-дақиқада Арон Гуннарссоннинг четлатишидан сўнг бир киши кам қолишган бўлса ҳам. Россия эса C Лигага йўл олади.



Гуруҳ босқичи якуни


Мана барча гуруҳ ва дивизионларнинг жадваллари. Асосий натижа: Миллатлар лигаси плей-оффида Испания, Италия, Нидерландия ва Хорватия ўйнайди. Ушбу термалардан бири мини-мусобақанинг мезббонига айланади.


Ярим финаллар 14 ва 15 июнда, финал ва учинчи ўрин учун баҳс эса 18 июнда ўтказилади.



Миллатлар лигаси қандай қилиб Евро-2024 йил саралашига таъсир кўрсатади?


Уч терма жамоа Миллатлар лигаси орқали Евро-2024га чиқади. Улар 2024 йилнинг мартида бўлиб ўтадиган Миллатлар лигаси-2022/23нинг ўтиш ўйинлар орқали аниқланади.


Ўтиш ўйинларида жами 12та жамоа қатнашади — A, B ва C лигалар ғолиблари. Агар улардан қайсидири асосий саралаш билан Евро-2024га чиқса, уларни ўша гуруҳларнинг кейинги жамоалари алмаштиради.


Агар қайсидир гуруҳда асосий саралаш орқали Еврога чиқа олмаган жамоалар кам бўлса, D лигадан жамоалар олиниши мумкин.



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика