Монтоливо текинга "Юве"га ўтиши мумкин

9 май 2016, 23:16
"Ювентус" клуби "Милан" ярим ҳимоячиси Рикардо Монтоливога қизиқиш билдирмоқда.


Массимилиано Аллегри Монтоливони "Ювентус" сафида ўйнашини истамоқда. Туринликлар бош мураббийи Монтоливони жароҳатланган Маркизиога муносиб захира деб билмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Монтоливонинг "Милан" билан тузган шартномаси ушбу мавсум якунига қадар мўлжалланган.


Манба: Football-Italia