“Монако” илк марта мавсумда қаторасига 5 та учрашувда мағлуб бўлмади

Франция чемпионатининг 27-турида “Монако” “Анжер” билан дурангга эришди.

Жардим шогирдлари учрашув давомида 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб туришларига қарамай, кейинчалик Радамель Фалькао “дубл” қайд этиб, 49- ва 80-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол этди -2:2.

Шу тариқа “Монако” Жардим жамоага қайтгач, Франция чемпионатидаги мағлубиятсиз сериясини бешта учрашувга етказди. Жамоа сўнгги бешта беллашувнинг учтасида ғолиб чиқиб, иккитасида дурангга эришган.


Манба: championat.asia