"Монако" Белотти билан тўрт йиллик шартнома имзолашга тайёр

Alisher
4 июл 2022
Италия терма жамоаси ҳужумчиси Андреа Белотти тез орада "Монако" ўйинчисига айланади.

Томонлар 4 йиллик шартномага имзо чекишади.

Белотти ўтган мавсум "Торино" таркибида А Серия доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 1та ассист қайд этди.

"Монако" ўтган мавсум сўнггига кўра, Лига 1'да 3-ўринни эгаллади.


AlisherМуаллиф
Манба: La Repubblica