Модричга йил спортчиси соврини топширилди
21 мар 2019 17:17
Янгиликлар
Модричга йил спортчиси соврини топширилди
Халқаро спорт матбуоти ассоциацияси (AIPS) 2018 йилнинг энг яхши атлетлари номини эълон қилди.
Эркаклар ўртасида йил спортчиси соврини "Реал" ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модричга топширилди.
У теннисчи Новак Жокович (337) ва Рожер Федерердан (290) кўп очко тўплаб (419 очко), йил спортчисига айланди.
Йилнинг энг яхши аёл спортчиси номини гимнастикачи Симона Байлс қўлга киритди.
Фикрлар