

"Биз ўзимиз хоҳлагандек ажойиб ўйин ўтказдик. Балки дастлабки 20 дақиқада ўйнолмагандирмиз, лекин кейин ўйинимиз кучайиб борди. Голдан кейин футболчиларимиз борларини беришди ва ўзларини жуда яхши кўрсатишди.
Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юборганимиз ачинарли, аммо қўшимча бўлимларда яна ўз характеримизни кўрсатдик", – деди Модрич.
Хорватия терма жамоаси Миллатлар Лигаси финалига чиқди ва унда Испания ва Италия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ғолиби билан ўйнайди. Мағлуб бўлган жамоа учинчи ўрин учун баҳсда Нидерландия билан куч синашади.



